Ўзбекистон Кореядан 6 та тезюрар электропоезд сотиб олади
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон темир йўллари учун Корея Эксим банки иштирокида 6 та тезюрар электропоезд харид қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 12-август куни қарор қабул қилди.
Қайд этилишича, 2024 йил 14 июнь куни Корея Республикасининг «Hyundai Rotem» компанияси билан шартнома имзоланган. Қарорга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 220,03 миллион еврога тенг, лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йил.
Мазкур лойиҳа орқали йўловчи ташиш ҳажмини йилига 1,3 миллион кишига етказиш, 300 дан ортиқ қўшимча иш ўрни яратиш режалаштирилган. Лойиҳанинг ўзини оқлаш муддати тахминан 25,1 йил.
Корея Эксимбанки кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи органлар “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ ва унинг таркибига кирувчи “Темирйўлэкспресс” АЖ ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Нукусдан Манғистау вилоятига поезд қатнови йўлга қўйилиши ҳақида ёзган эдик.