Ўзбекистон Европа Иттифоқига Ўрта коридор орқали юк ташиш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали Европа Иттифоқига транзит юк ташувини кўпайтириш ниятида, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг хабар беришича, Тошкентда Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги халқаро транспорт алоқалари бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда юк ташиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва транспорт корхоналари учун шарт-шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, учрашувнинг асосий мавзуларидан бири – Транскаспий халқаро транспорт йўлаги орқали Европа Иттифоқига транзит юк ташиш ҳажмини ошириш.
“Ўзбекистон ва Болгария транспорт идоралари 2025 йилда юк машиналари ҳайдовчиларига бериладиган рухсатнома бланкалари сонини 15 баробарга оширишга келишиб олди”, — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Транскаспий транспорт йўналиши орқали ўтадиган юклар ҳажми 5 баробарга ошиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.