19:38, 09 Январь 2024 | GMT +5
Ўзбекистон аҳолиси 36,8 миллионга яқинлашди

“2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36 миллион 799 минг 756 нафарга (2023 йил 1 январь ҳолатига кўра 36 миллион 24 минг 946 киши) етди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 2,2 фоизни ташкил этди”, – дейилади Ўзбекистон статистика агентлиги хабарида.
Маълумки, 2023 йил бошидан буён аҳоли сони 774,8 минг кишига кўпайган. Ўртача ойлик ўсиш 64,6 минг кишини, кунлик ўсиш эса 2,1 минг кишини ташкил этади.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи кунида 1800 дан ортиқ чақалоқ дунёга келди.
Эслатиб ўтамиз, демографик прогнозга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 40 миллионга етади.
Муаллиф: Алихан Асқар