Ўзбекистон 2024 йилги Олимпиадада учта олтин медалга эга бўлди

Рашитов
Фото: Ўзбекистон МОҚ

TASHKENT. Kazinform - Таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Хасанбой Дўсматов 2024 йилда Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси саватчасига иккита олтин медални қўшиб қўйишди. Ҳар икки спортчи икки карра Олимпиада чемпиони бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги uznews.uzга таяниб.

Таэквондочи Улуғбек Рашитов финалда иорданиялик рақиби Заид Абдул Каримни мағлуб этиб, Ўзбекистонга иккинчи олтин медални тақдим этди.

Шу тариқа, таэквондочи Улуғбек Рашитов икки карра Олимпиада чемпиони (Токио-2020, Париж-2024) бўлди.

Дўсматов
Фото: Ўзбекистон МОҚ

 

Ҳасанбой Дўсматов Парижда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича 51 килограммгача вазн тоифасида чемпион бўлди ва Ўзбекистон терма жамоаси саватчасига учинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Финал учрашувида Дўсматов Франция вакили Биллал Беннама билан тўқнаш келди. Бу жанг ўзбекистонлик жангчининг ғалабаси билан якунланди.

Ҳасанбой Дўсматов ҳам икки карра Олимпиада чемпиони (Рио-2016, Париж-2024) бўлди.

Аввалроқ Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Ўзбекистон ҳисобига Олимпиада олтин медалини тақдим этган эди.

Айни пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳисобида 3 та олтин ва 2 та бронза медали бор.

Сўнгги хабарлар
telegram