Ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинлари ғолибига айланиб, тарихий натижа қайд этди

ASTANA. Kazinform - Францияда ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо бўйича аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида татамига чиқди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Диёра
Фото: ЎзА

Олимпия чемпионлиги учун ўтган ушбу финал баҳсида Диёра Келдиёрова ҳамда косовалик Дистрия Красничи ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувларда ўзбекистонлик дзюдочи ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритиб, дзюдо спорти тарихида янги саҳифа очди.

Ўзининг юқори маҳорати билан халқи ишончини оқлаган Диёра Келдиёрованинг бу медали нафақат бу галги Олимпия ўйинларидаги илк медаль, балки ўзбек аёллари орасида дзюдо бўйича қўлга киритилган дастлабки медаль сифатида тарихда қолди.

Маълумот ўрнида: Диёра Келдиёрова 2023 йил “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинларида ҳам Ўзбекистон делегациясига илк олтин медални келтирган эди.

“Париж-2024” Олимпия ўйинларининг бронза медаллари франциялик Амандин Бушар ва бразилиялик Ларисса Пиментага насиб этди.

Сўнгги хабарлар