Ўтган йили Қозоғистон олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар қаторидан жой олди

Олтин
Фото: pixabay.com

ASTANА. Кazinform - АҚШ Геология хизмати (USGS) 2023 йилда олтин қазиб олиш бўйича маълумотларни эълон қилди. Дунё етакчилари учлиги қаторига Хитой, Австралия ва Россия кирди. Қозоғистон рейтингда олтинчи ўринни эгаллади.

USGS маълумотларига кўра, 2023 йилда дунёда олтин қазиб олиш 3 минг тоннани ташкил этди. Захира 59 минг тоннага баҳоланмоқда.

Олтин қазиб олиш бўйича Хитой (370 тонна), Австралия (310 тонна) ва Россия (310 тонна) етакчилик қилди. Қозоғистон 130 тонна ишлаб чиқариш ҳажми билан олтинчи ўринда туради, бу 2022 йилга нисбатан 15 тоннага кўпдир.

Шундай қилиб, олтин қазиб олувчи 10 та давлат:

* Хитой (370 тонна);

* Австралия (310 тонна);

* Россия (310 тонна);

* Канада (200 тонна);

* АҚШ (170 тонна);

* Қозоғистон (130 тонна);

* Мексика (120 тонна);

* Индонезия (110 тонна);

* Жанубий Африка (100 тонна);

* Ўзбекистон (100 тонна).

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон олтин сотиб олиш бўйича дунёда учинчи ўринда туради.

Сўнгги хабарлар