Қозоғистон олтин харид қилиш бўйича дунёда учинчи ўринда туради

запасы золота
Коллаж Kazinform

ASTANA. Kazinform – Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, март ойида марказий банклар томонидан соф олтин харидлари миқдори 16 тоннани ташкил этди. Қозоғистон барча давлатлар орасида харидлар ҳажми бўйича Туркия, Ҳиндистон ва Хитойдан кейин дунёда учинчи ўринни эгаллади.

Бир ой ичида энг кўп олтин (14 тонна) Туркия Марказий банки томонидан сотиб олинган бўлса, Ҳиндистон захира банки ва Хитой Халқ банки олтин захирасини 5 тоннага тўлдирган. Учинчи ўринни 4 тонна қимматбаҳо металл сотиб олган Қозоғистон ва Сингапур бўлишди.

Март ойида Қозоғистон олтин харид қилиш ҳажми бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.

Сингапурдан ташқари, олтиннинг асосий харидорлари бозорлари ривожланаётган мамлакатларнинг марказий банкларидир. Сингапур Валюта органи – олтин заҳираларини тўлдирадиган ягона ривожланган бозор банкидир.

Шунингдек, Озарбайжон Республикаси Давлат нефть жамғармаси йил бошидан бери олтин заҳираларининг 3 тоннага ошгани ҳақида хабар берган ягона фонд бўлди.

11 тонна олтин сотган Ўзбекистон давлати захирасини минимал даражага туширди. Иордания ҳам заҳираларини 4 тоннага, Таиланд 10 тоннага камайтирди.

Сўнгги хабарлар