US Open: Тимофей Скатов асосий турнирга йўлланма олди
Дастлаб қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида 240-ўринни эгаллаб турган япониялик Каича Учидани 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Кейин эса рейтингда 169-ўриндаги италиялик Рауль Бранкаччиони ютди - 6:4, 6:3.
Саралаш баҳслари финалида Т.Скатов дунё рейтингида 112-ўринни эгаллаб турган австралиялик Жеймс Даквортни 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда Тимофей 3 та эйс амалга оширди ва 8 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланди. Рақиб фақат 3 та эйс билан чекланди.
«Катта дубулға» туркумига кирувчи учинчи турнирга йўлланмани қўлга киритган 22 ёшли Т.Скатовнинг рақиби кейинроқ аниқланади.
Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 27-ракеткаси Александр Бублик биринчи босқичда 82-ўриндаги австриялик, 2020 йилги АҚШ чемпионати ғолиби Доминик Тим билан куч синашади.
Аёллар ўртасида Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 4-ракеткаси Елена Рибакина 37-ўринни эгаллаб турган украиналик Марта Костюк билан учрашади. Рейтингда 79*ўринни эгаллаб турган Юлия Путинцеванинг биринчи даврадаги рақиби дунёнинг 53-ракеткаси италиялик Мартина Тревизан бўлади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ