US Open: Анна Данилина жуфтлик баҳсларида 1/8 финалга йўлланма олди
ASTANA. Kazinform – Дунёнинг 48-ракеткаси, Қозоғистоннинг жуфтликлар тоифасида биринчи рақамли теннисчи Анна Данилина АҚШ очиқ чемпионатининг учинчи босқичига йўл олди.
Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада россиялик Ирина Хромачева билан бирга мусобақанинг 4-ракеткалари америкаликлар Кэролайн Доулхайд – Дезире Кравчикни мағлуб этди.
Гарчи америкалик жуфтлик фаворит ҳисобланган бўлса-да, Қозоғистон-Россия дуэти ўйин назоратини ўз қўлига олишга муваффақ бўлди – 6:3, 6:4. Бир соату 27 дақиқа давом этган ўйинда иккаласи 11 та брейк-пойнтнинг бештасини ва иккита эйсни қўллашди. Доулхайд – Кравчик 3 та эйс, 2 та брейк билан чекланди.
Анна Данилина – Ирина Хромачева чорак финалга чиқиш учун британиялик Оливия Николс – словакиялик Тереза Михаликова билан беллашади.
А.Данилина финляндиялик Харра Хелиоваара билан биргаликда аралаш баҳсларининг иккинчи даврасида испаниялик Кристина Буча ва бельгиялик Йоран Флигенни мағлуб этса, чорак финалга йўл олади.