Университетда 14 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди: Чехияда мотам куни эълон қилинди
Чехия ҳукумати Прага университетида кўплаб одамларнинг отиб ўлдирилгани муносабати билан 23 декабрь, шанба кунини “мотам куни” деб эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Пётр Фиала маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги МИР24 телеканалига таяниб.

Бу қарор ҳукуматнинг республика президенти ва қуйи палата спикери иштирокидаги навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди.
Аввал хабар берганимиздек, 21 декабрь куни кечқурун Прагадаги Карлов университетида 24 ёшли талаба ўт очди. У мактабга ўзи ўқлайдиган винтовка билан келиб, аудиториядаги студентларга ва дераза ёнида юрган одамларга қарата ўқ узган.
Натижада 14 киши ҳалок бўлди, яна 25 киши жароҳат олди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, 11 кишининг аҳволи оғир. Полиция маълумотларига кўра, қуролланган талаба ўлдирилган. Айрим ОАВ хабарларига кўра, фожиада 15 киши ҳалок бўлган.