Чехия пойтахтидаги университетда содир бўлган отишмада одамлар ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди

Чехия
Фото: euronews

Чехия полицияси Прага марказидаги Карлов университетида отишма бўлганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Хабар қилинишича, воқеа Прагадаги Ян Палах майдонида жойлашган Карлов университетининг санъат факультети яқинида содир бўлган.

Айни пайтда тилга олинган майдон ва қўшни ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган.

Карлов университети ўқитувчиларидан бири Сергей Медведев Facebookдаги саҳифасида воқеага гувоҳ бўлганини ёзди.

“Ақл бовар қилмайдиган ҳолат, тинч шаҳар ҳисобланган Прагада бизга қарата ўқ узмоқда. Университетда маъруза ўқиётган эдим, бино ичида ўқ овозлари янгради. Қичқириқдан сўнг махсус кучлар аскарлари аудиторияга кириб, бинони тинтув қилишди. Биз аудиторияда яширинган эдик”, – деб ёзган Медведев.

Сўнгги хабарлар