Ўмон Султони Ҳайсам бин Тариқ Ал Саид Қозоғистонга давлат ташрифи билан келади
ОСТАНА. Казинформ - Ўмон Султони Ҳайсам бин Тариқ Ал Саид Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5-6 октябрь кунлари Қозоғистонга давлат ташрифи билан келади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Олий даражадаги музокаралар давомида томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Давлат раҳбарлари шунингдек, Қозоғистон-Ўмон бизнес форумида иштирок этадилар.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Дания Ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссенни қабул қилди.