Уимблдондаги сенсация: Юлия Путинцева дунёнинг 1-ракеткасини мағлуб этди

Уимблдонда сенсация: Юлия Путинцева әлемнің 1-ракеткасын жеңіп кетті
Фото: ktf.kz

LONDON. Kazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, жаҳоннинг 35-ракеткаси Юлия Путинцева Уимблдон турнирининг тўртинчи босқичига йўл олди.

Қозоғистонлик теннисчи учинчи даврада дунёнинг 1-ракеткаси польшалик Ига Швентек билан тўқнаш келди.

Ига биринчи партияда маҳорат кўрсатди - 6:3. Иккинчисида эса қозоғистонлик спортчи ғалаба қозонди - 6:1. Кейин учинчи, ҳал қилувчи сетда эса қозоғистонлик теннисчи 4:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Ниҳоят, учинчи матчболдан унумли фойдаланишга муваффақ бўлди - 6:2.

Икки соат давом этган мусобақада Путинцева эйс қайд этмаган бўлса-да, 8 та брейк-пойнтнинг ярмини фойдаланди. Швентек 5 та эйс, 1 брейк (8 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Юлия Путинцева чорак финалга чиқиш учун дунё рейтингининг 14-ракеткаси латвиялик Елена Остапенко билан куч синашади.

Сўнгги хабарлар