Уимблдон: Соня Жиенбаева ўсмирлар ўртасида учинчи босқичга чиқди

Уимблдон: Соня Жиенбаева жасөспірімдер арасында үшінші айналымға өтті
Фото: ktf.kz

LONDON. Kazinform - Қозоғистонлик Соня Жиенбаева ўсмирлар ўртасидаги Уимблдон турнирининг учинчи босқичига чиқди.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада ITFнинг ўсмирлар ўртасидаги 19-ракеткаси япониялик Эни Койке билан куч синашди.

Кеча бошланган ўйинда биринчи сет 6:3 ҳисобида Сония фойдасига ҳал бўлганидан кейин ёмғир сабаб учрашув қолдирилганди. Бугун давом этган баҳсда Жиенбаева ғалаба қозонди - 6:4. Учрашув бир соату 41 дақиқа давом этди.

Соня Жиенбаева чорак финалга чиқиш учун словакиялик Рената Ямрихова билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уимблдонда Амир Омарханов ўсмирлар ўртасида 1/8 финалга йўлланма олгани ҳақида ёзган эдик.

Елена Рибакина ҳам ярим финалга чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram