Уимблдон: Путинцева олимпияда чемпионини мағлуб этиб, учинчи босқичга чиқди

Уимблдон: Юлия Путинцева әлемнің экс 1-ракеткасын жеңді
Фото: ҚТФ

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 35-ракеткаси Юлия Путинцева Уимблдон турнирининг учинчи босқичига йўл олди.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи учрашувини жаҳон рейтингида ўзидан бир поғона пастда жойлашган чехиялик Катержина Синякова билан ўтказди.

К.Синякова жуфтлик баҳсларида жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаб, Токио Олимпиадаси чемпионига айланган спортчидир.

Биринчи ўйинда Путинцева рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:0. Иккинчи партияда ҳисоб 4:4 бўлганида Синякова брейкга эришди – 6:4.

Учинчи, ҳал қилувчи сетда Юлия 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Кейин эса учрашувни навбатдаги брейк билан якунлади - 6:2. Бир соату 38 дақиқа давом этган мусобақада Путинцева 1 эйс билан еттита брейк-пойнтдан бештасини фойдаланди. Синякова 1 эйс, 1 брейк (7 брейк-пойнт) билан чекланди.

Юлия Путинцева тўртинчи босқичга чиқиш учун дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, польшалик Ига Швентек ёки 85-ўриндаги хорватиялик Петра Мартич билан рақобатлашади.

Қозоғистонлик теннисчи айни дамда WTA Live рейтингида 30-ўринда бормоқда.

Сўнгги хабарлар