Уимблдон: Кукушкин ва Евсеев саралаш мусобақаларининг финалига чиқди

Кукушкин
Фото: kukushkin_mikhail/Instagram

LONDON. Кazinform – Қозоғистонлик теннисчилар Михаил Кукушкин ва Денис Евсеев Уимблдон турнирининг финал босқичига чиқди.

Дунёнинг 132-ракеткаси Кукушкин саралаш босқичининг ярим финалида дунё рейтингида 152-ўринни эгаллаб турган франциялик Бенжамин Бонзини мағлуб этди. Қозоғистонлик теннисчи 6:4, 7:5 ҳисобида зафар қучди. Бир соату 21 дақиқа давом этган ўйинда у 3 та эйс амалга оширди ва 6 та брейк-пойнтдан 2 тасидан фойдаланди. Бонзи 10 та эйс билан ажралиб турди.

Михаил Кукушкин дунёнинг 70-ракеткаси, яна бир франциялик Юго Гастон ёки рейтингда 199-ўринни эгаллаб турган 18 ёшли Дино Прижмичга қарши кортга чиқади.

Дунёнинг 163-ракеткаси Д.Евсеев рейтингда 133-ўринни эгаллаб турган франциялик Титуан Дрогени мағлуб этди – 6:4, 7:6 (7:3). Бу ўйин ҳам 1 соат 21 дақиқада якунланди. Денис 9 эйс билан бирга 6 та брейк-пойнтнинг ярмини қайд этди. Дроге 3 та эйс, 2 та брейк (4 та брейк-пойнт)дан оша олмади.

Денис Евсеев дунёнинг 179-ракеткаси бельгиялик Зизу Бергс ёки 140-ўриндаги франциялик Пьер-Юг Эрберга қарши ўйнайди.

Сўнгги хабарлар