Уимблдон: Александр Бублик учинчи босқичга ўтди

Иккинчи босқичда 26 ёшли А.Бублик дунёнинг 48-ракеткаси америкалик Жеффри-Жон Вулфга қарши кортга чиқди.
Бунгача рақиблар уч марта тўқнаш келган ва уларнинг барчасида 24 ёшли америкалик спортчи ғалаба қозонган.
Бу сафар А.Бублик биринчи партияда 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Қозоғистонлик теннисчи иккинчи партиядаги тай-брейкда ҳам имкониятни бой бермади - 7:6 (7:5).
Учинчи партияда эса Александр рақибини доғда қолдирди - 6:0.
Бир соату 45 дақиқа давом этган мусобақада қозоғистонлик спортчи 10та эйс амалга оширди ва 9 брейк-пойнтнинг бештасидан фойдаланди. Рақиб 4 эйс, 1 та брейк билан чекланди.
Шу тариқа, А.Бублик фаолиятида учинчи марта Уимблдон мусобақасининг 1/16 финалига чиқди.
Тўртинчи босқичга чиқиш учун Александр Бублик дунёнинг 170-ракеткаси Максимилиан Мартерер ёки дунёнинг 119-ракеткаси америкалик Майкл Ммон билан беллашади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ