Ҳудудларда Президент ёшлар кадр резервига қандай мутахассислар қабул қилинади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари агентлиги раиси Дархан Жазиқбаев жорий йилда ташкил этиладиган ҳудудлардаги Президент ёшлар кадр резервига қайси мутахассислар киритилишини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Маълумки, Президент ёшлар кадр резерви мавжуд. Унинг таркиби бу йил яна тўлдирилади. Ҳар йили малакали ёшларнинг давлат хизматига кириши учун имконият яратиш зарур. Қолаверса, бу йил илк бор ҳудудларда Президент ёшлар кадр резервини шакллантирмоқдамиз. Унга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туманлардаги бўлим бошлиқлари ёки вилоят миқёсида бошқарма бошлиқлари, бошқарма бошлиқларининг ўринбосарлари қабул қилинади», — деди агентлик раҳбари.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар