15:40, 18 Август 2023 | GMT +5
Учинчи синф ўқувчиси Давлат раҳбарига ўзи ясаган иш столи органайзерини совға қилди
ASTANА. Кazinform – 3-синф ўқувчиси Салим Кўпеев Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга ўзи ясаган иш столи органайзерини совға қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Учрашувга кечикдим, ҳожатхонада эдим. Мана сизга совға, стол органайзери. Стол ҳар доим мактаб буюмлари билан тўла, уларга чалғиб, улгурмай қоласан. Дадам ва мен ушбу органазерни бутун синф учун ишлаб чиқдик. Ўзим ишлаб чиқардим», - дейди Салим Кўпеев.
Президент ёш ихтирочининг совғасини миннатдорлик билан қабул қилиб, унга муваффақиятлар тилади.
«Яхши иш қилдинг», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев ва ўқувчи билан эсдалик суратга тушди.
Бундан аввал Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ўтган йили Алматида очилган Prometheus school мактабига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Марлан Жиембай