Уч йил ичида Алматида 17 та тиббиёт муассасаси ва 71 та мактаб қурилади
2025 йил охирига қадар Науризбай, Алатау, Медеу ва Турксиб туманларида бюджет маблағлари ҳисобидан камида 17 та оилавий-врачлик амбулатория ва тўлақонли поликлиникалар қурилиб, шаҳарнинг 170-190 минг нафар аҳолисига хизмат кўрсатади.
2025 йил охиригача бюджет ҳисобидан 10 минг ўринли болалар боғчаси фойдаланишга топширилади. 2025 йил охиригача қурувчилар билан тузилган меморандумга кўра, 10 минг ўринли боғчалар қуриш, 2030 йилгача яна 5 минг ўринли боғчалар қуриш режалаштирилган.
«2025 йил охиригача шаҳарда 71 та мактаб, шу жумладан, шаҳар бюджети ҳисобидан 23 та мактаб ва умумтаълим муассасалари қуриш режалаштирилган. Қолганлари эса хусусий маблағлар ҳисобидан қурилади, шулардан 16 таси мактаб ва умумтаълим объектлари қурувчилар билан тузилган меморандумлар доирасида тақдим этиади», — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Бундан ташқари, 2025 йил охиригача Алатау, Бостандиқ, Науризбай ва Турксиб туманларида қўшимча таълимни ривожлантириш бўйича 4 та замонавий марказлар очилади.
Муаллиф: Алма Муқанова