Уч ой ичида 115 минг ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ўз ватанига қайтди

TASHKENT. Kazinform – Йил бошидан буён хорижда бўлган 115 мингга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ўз ватанига қайтди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

мигрант
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш асосий масала эканини таъкидлаб, уни тизимли ҳал этиш бўйича барча даражадаги раҳбарларга кўрсатмалар берди.

“Январь-март ойларида 58 минг фуқаро ва апрель ойида 57 минг ўзбекистонлик ўз ватанига қайтди. Йил охиригача эса яна 250-300 минг киши ватанга қайтиши кутилмоқда”, – деди Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.

Шунга кўра, Шавкат Мирзиёев масъул органларга миграция бўйича ягона ахборот платформасини яратиш бўйича топшириқ берди. Шу билан бирга, хорижда ишлаб, қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларнинг ватанига қайтгач, ишга жойлашишига кўмаклашиш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, Каzinform агентлиги аввалроқ Москвадаги терактдан кейин Марказий Осиёда миграция қандай ўзгариши мумкинлигини баҳолаб, таҳлил қилган эди.

Сўнгги хабарлар