Уч кундан бери Қозоғистонда доллар арзонлашмоқда

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасида (KASE) ўтказилган савдолар якунига кўра, АҚШ долларининг тенгега нисбатан қиймати бугун ҳам пасайган, дея хабар беради Kazinform биржа маълумотларига таяниб.

Уч кундан бери Қозоғистонда доллар арзонлашмоқда

Савдо маълумотларига кўра, 4 ноябрь оқшоми билан таққослаганда долларнинг курси 0,47 тенгега пасайиб, 1 АҚШ доллари қиймати 432,12 тенгени ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, кеча доллар курси 1,19 тенгега арзонлашганини хабар қилгандик.