Туркманистон йирик халқаро форумга мезбонлик қилишга ҳозирлик кўрмоқда
АSHGABAT. Kazinform – 11 октябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида туркман халқининг буюк шоири ва мутафаккири Махтимқули Фраги таваллудининг 300 йиллигига бағишланган “Замон ва цивилизациялар боғланиши – тинчлик ва тараққиёт асоси” халқаро форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Turkmenportal нашри ёзди.
Хабарда айтилишича, форумда дунёнинг 10 дан ортиқ давлати, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ), Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва ЮНEСКО ташкилотлари каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Форум уч жойда: Туркманистон Савдо-саноат палатаси ҳамда мамлакат пойтахтидаги “Йилдиз” ва “Гарагум” меҳмонхоналарида ўтказилади.
Манбанинг хабар беришича, тадбирда бутун дунёдан 800 дан ортиқ журналистлар иштирок этиши кутилмоқда.