19:50, 04 Июль 2024 | GMT +5
Туркманистон ШҲТ давлатларини Афғонистонга газ етказиб бериш лойиҳасида иштирок этишга чақирди
ASTANA. Kazinform – “ШҲТ+” йиғилишида сўзга чиққан Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташкилот аъзоларини Афғонистондаги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишга чақирди.

“Биз ШҲТнинг манфаатдор мамлакатларига Афғонистон ҳудудидаги энергетика ва коммуникация лойиҳаларида иштирок этиш шартларини кўриб чиқишни тавсия қиламиз. Гап “Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон” газ қувури ва “Туркманистон-Афғонистон-Покистон” электр тармоғи ҳамда толали алоқа линияси қурилиши ҳақида бормоқда”, – деди Гурбангули Бердимуҳамедов.
Унинг сўзларига кўра, тилга олинган лойиҳалар Афғонистон иқтисодиётини тезроқ ўнглашга ва минтақадаги тараққиёт жараёнларига қўшилишга ёрдам беради.