17:41, 13 Февраль 2023 | GMT +5
Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 31 мингдан ошди
АNКАRА. АNADOLY - Кazinform - Туркия ҳукумати ҳузуридаги Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларга қарши кураш бошқармасининг (АFAD) янгиланган маълумотларига кўра, Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳридаги зилзила марказида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 31 643 нафарни ташкил қилди, дея хабар беради Kazinform Аnadoly агентлигига таяниб.

Ўтган душанба, 6 феврал куни Қаҳраманмарашда ўчоғи етти баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлди. Зилзила ортидан юзлаб ер ости силкинишлари мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.
Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб ярмига туширилди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипри ва Ироқда ҳам сезилди.
Фото: «Анадолу» агентлиги