Туркиядаги кўмир конида портлаш оқибатида 41 киши ҳалок бўлди

ANKARA. TASS- Kazinform – Туркиянинг Бартин вилоятидаги кўмир конида содир бўлган портлаш оқибатида 41 киши ҳалок бўлди. Туркия ҳукумати якшанба куни кондаги ишларни вақтинча тўхтатишга қарор қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
None

«Биз кондаги ишларни вақтинча тўхтатмоқдамиз, чунки баъзи ҳудудларда ёнғинга қарши кураш давом этмоқда. Амасра конида кўмир қазиб олишни бу ишлар тугагунига қадар тўхтатяпмиз. Прокуратура ҳам бу иш бўйича тергов бошлади», - деди Туркия табиий ресурслар ва энергетика вазири Фотих Донмез журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия шимолидаги Бартин вилояти Амасра шаҳридаги кўмир конида кучли портлаш содир бўлгани хабар қилинганди.

300 метр чуқурликдаги шахтада метан портлаши содир бўлган, портлаш пайтида унда 90 дан ортиқ кончи ишлаган. Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ёнғинни ўчиришга ва вайроналар остидан кўпчилик одамларни қутқаришга муваффақ бўлди. Портлаш натижасида 41 киши ҳалок бўлди, 58 киши қутқарилди.

Шанба куни кондаги фожиа муносабати билан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.

Сўнгги хабарлар