Туркияда шахтада содир бўлган портлашда 25 киши ҳалок бўлди

None
ASTANA.Kazinform – Туркиянинг Амасра шаҳридаги конда юз берган портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа берган маълумотга кўра, Амасра шаҳридаги конда юз берган портлашида 25 киши ҳалок бўлган. 11 киши эса шифокорлар назоратида.

«Афсуски, Бартин провинциясида содир бўлган бахтсиз ҳодисада 25 киши ҳалок бўлди. 11 киши даволанмоқда. Улардан бирининг аҳволи оғир, 4 нафари реанимация бўлимида. 6 нафар кончи самолётда Истанбул шаҳар касалхонасининг куйиш бўлимига етказилди», - дейилади вазирнинг ижтимоий тармоқдаги постида.


Сўнгги хабарлар