Туркияда яна 5,3 магнитудали зилзила қайд этилди
Зилзила эпитсентри Гўлбоши туманида, маркази 8,13 км чуқурликда бўлган.
«Туркия жануби-шарқидаги Адияман провинциясида 5,3 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда 7 февраль, сешанба куни Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Туркия агентлиги (AFAD) маълум қилди. Ҳалокат маҳаллий вақт билан соат 06:13 да қайд этилган», — дейилади Анадолу сайтида.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Алматидан Туркияга жўнаб кетган эди.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли топшириқ берди. Аввало, борт Газиантеп шаҳрига боради.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 минг нафарга етган.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакат жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзилага боғлиқ 12 февральгача етти кунлик миллий мотам эълон қилди.