Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга етди

ANKARА. Кazinform – Туркия жанубидаги зилзила қурбонлари сони 2921 кишига етди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар агентлиги (АFAD) раҳбари Юнус Сезар маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Аnadoly агентлигига таяниб.
None

Унга кўра, 15 834 киши жароҳат олган.

Туркия вице-президенти Фуат Октай вайроналар остидан 7840 киши қутқарилганини маълум қилди.

Ф.Октай, шунингдек, 338 минг кишининг ётоқхоналар, университетлар ва турли турар жойларга жойланганлигини айтди.

Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркияда етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Мамлакат ҳудудида барча давлат байроқлари туширилди.

Туркиянинг жануби-шарқида бир суткада магнитудаси етти баллдан юқори бўлган иккита зилзила содир бўлди (маҳаллий вақт билан соат 04:17да – 7,7 балл, 13:24 да – 7,6 балл).

Туркия ҳукумати зилзила такрорланишидан қўрқиб, аҳолидан уйларига қайтмасликни сўраган.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик телеграммаси йўллаб, мамлакат ҳукуматига Туркияга зудлик билан ёрдам кўрсатишни топширди.


Сўнгги хабарлар