13:45, 06 Февраль 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президентига ҳамдардлик билдирди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия жануби-шарқида кўплаб қурбонлар бўлган зилзилага боғлиқ ушбу мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.
«Туркия Республикасида рўй берган кучли зилзила туфайли кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги совуқ хабарни олдим. Ана шундай оғир дамда яқинларини йўқотган оилаларга, шунингдек, барча турк биродарларимизга Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан ҳамдардлик билдираман»
, – дейилади телеграммада.
Шу билан бирга, Президент Қозоғистон Туркияга тегишли ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Аввал хабар қилинганидек, Туркия жануби-шарқида 7,4 магнитудали зилзилалар уч марта содир бўлган. 7,4 магнитудали энг кучли зилзила Кахраманмараш провинциясининг Пазарджик туманида маҳаллий вақт билан соат 04:17 да 7 км чуқурликда содир бўлган. Шундан сўнг турли ҳудудларда – Адана, Анкара, Анталья, Газиантеп, Кайсери, Мерсин, Трабзон, Урфада ярим соат давомида зилзила содир бўлди.
Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар аниқлаштирилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 76 нафарга етган, 440 киши жароҳат олган. Вайрон қилинган бинолар сони 140 тани ташкил этади.