Туркияда вайрон қилинган биноларни қуришда иштирок этган 564 киши ҳибсга олинди

ANKARA. Kazinform – Туркияда зилзила оқибатида вайрон бўлган турар-жой бинолари қурилиши билан боғлиқ жиноий иш бўйича 160 киши қўлга олинди, дея хабар бермоқда Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
None

Вайронкор зилзиладан жабр кўрган провисциялар прокуратураси 6 февральдан буён вайрон бўлган объектлар қурилишига алоқадорликда гумонланиб, 564 кишини қўлга олди. Кейинчалик уларнинг 160 нафари ҳибсга олинди, 175 нафар гумонланувчига нисбатан суд назорати белгиланди.

Бундан ташқари, 71 нафар гумонланувчини ҳибсга олиш ва 61 нафар шахсни қўлга олиш учун ордер берилди.

Бундан ташқари, прокуратура томонидан офат содир бўлган ҳудуддаги ўғирлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Қаҳрамонмарашда 7 баллдан кучли икки марта зилзила содир бўлган эди. Зилзилалар мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан, Сурияда ҳам сезилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда табиий офатлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 42,3 мингдан ошди.


Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар