Туркия шарқида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди

АNKARА.Kazinform - Туркия шарқидаги Малатя провинциясида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform Anadolyга таяниб хабар беради.
None

Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (АFAD) маълумотларига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 13:52 да қайд этилган.

Зилзила эпицентри Дўғаншеҳир туманида жойлашган. Манба - 11,13 км чуқурликда.

Бу Туркияда бир кун ичида содир бўлган иккинчи зилзиладир. Хабар берганимиздек, бугун Туркия жанубидаги Адана провинциясида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди.

6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл).

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди.

Ҳалокатли зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипри ва Ироқда ҳам сезилди.

Фото: Getty Images


Сўнгги хабарлар