Туркия жанубида 4,3 магнитудали зилзила юз берди

None
АNKARА. Kazinform - Туркия жанубидаги Адана вилоятида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform Аnadolyга таяниб хабар беради.

Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (АFAD) маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 06:45да Саимбейли ҳудудида ер силкинишлари қайд этилган. Ўчоғи 7 км чуқурликда жойлашган.

Хабар берганимиздек, 6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқида магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл).

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди.

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипри ва Ироқда ҳам сезилди.

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар
telegram