Туркия президенти Швециянинг NATOга киришини тасдиқловчи ҳужжатни имзолади

Туркия президенти Швециянинг NATOга киришини тасдиқловчи ҳужжатни имзолади
Фото: Anadolu

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Швециянинг NATOга киришини тасдиқловчи ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Туркия раҳбари маъмурияти маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Anadoluга таяниб.

“2023 йил 23 октябрда Швециянинг NATOга кириши ҳақидаги протокол Президент Режеп Таййип Эрдоған томонидан имзоланди ва ҳужжат кўриб чиқиш учун Туркия Буюк миллат мажлисига юборилди”, – дейилади президент маъмуриятининг алоқа бўлими ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Кейинроқ NATO бош котиби Йенс Столтенберг Туркия раҳбарининг бу қадамини қўллаб-қувватловчи баёнот билан чиқди.

“Президент Эрдоған билан бўлган учрашувда таъкидлаганимдек, бу бутун Иттифоқни янада кучлироқ ва хавфсизроқ қилади”, – деди у.

Сешанба куни Й.Столтенберг Швецияга ташриф буюриб, мамлакат бош вазири Кристерссон билан учрашади.

Аввал хабар қилинганидек, июль ойида Туркия Швециянинг NATOга киришига рози бўлган эди. Бунгача Анқара бу таклифни қўллаб-қувватламаган.

Сўнгги хабарлар
telegram