Туркия Швециянинг НАТО га аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашга рози

None
Фото: Anadolu Agency
ASTANА. Кazinform - Туркия Швециянинг НАТО га аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашга рози бўлди. Бу ҳақда НАТО саммити ўтаётган Вильнюсда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон, Столтенбергнинг сўзларига кўра, Швециянинг НАТОга қўшилиши ҳақидаги протоколни имкон қадар тезроқ парламентга юборишга рози бўлган.

Анқара бир йил давомида Швециянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилди ва душанба куни Эрдўғон Брюссель Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши бўйича музокараларни тўхтатмагунча буни ма’қулламаслигини айтди.

Жо Байден Туркия президенти Таййип Эрдоғаннинг Швециянинг НАТОга қабул қилинишига қўйган ветосини бекор қилишга розилигини олқишлайди, дейилади АҚШ президенти баёнотида. Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Тwitterдаги хабарни «Вильнюсдан хушхабар» деган сўзлар билан изоҳлади.

Сўнгги хабарлар
telegram