Туркий давлатлар ташкилотининг XI саммитида 8 та ҳужжат имзоланди

ASTANA. Kazinform – Туркий давлатлар ташкилотининг XI саммити доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Fқорда матбуот хизмати.

Түркі мемлекеттері ұйымының саммиті
Фото: Ақорда

1. Туркий давлатлар ташкилоти XI саммитининг декларацияси;

2. “Турк дунёсининг яшил ривожланиши: барқарор келажак бирлиги” қарори;

3. Бишкек шаҳрини 2025 йилда Туркий давлатлар ташкилотининг рақамли пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор;

4. Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни “Турк дунёсининг энг олий ордени” билан тақдирлаш қарори;

5. Турк дунёси низомини қабул қилиш қарори;

6. Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби ўринбосарини тайинлаш тўғрисидаги қарор;

7. “Туркий давлатлар ташкилотининг доимий вакиллари тўғрисидаги Низом” тўғрисидаги қарор;

8. Турк ҳамкорлик ташкилотлари байроқлари ҳақидаги қарор.

Бунгача Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар