Туркистонликлар ғарбий вилоятларга гуманитар ёрдам жўнатди

Жетісай
Фото: Түркістан өңірлік коммуникация қызметі

TÚRKİSTAN. Кazinform – Мақтааралдан 80 тонна гуманитар ёрдами ғарбий вилоятларга жўнатилди.

Мақтаарал тумани аҳолиси “Кучимиз бирликда” шиори остида Мирзакент ва Атакент қишлоқларида тўхтаб турган юк машиналарини гуманитар юк билан тўлдиришди. Гуманитар ёрдам озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон, чойшаб, идиш-товоқ ва гигиена воситалари каби асосий эҳтиёжларни ўз ичига олади.

көмек
Фото: Түркістан облысының әкімдігі

Сув тошқиндан жабр кўрган ҳудудларга айрим аҳоли пунктлари ва кўнгиллилар ташаббуси билан турли гуманитар ва молиявий ёрдамлар жўнатилади. Улар орасида 2020 йилда сув тошкинидан жабр кўрган Оргебас, Женис, Фирдавси аҳоли пунктлари аҳолиси фаол.

Жетисай тумани хайрия ишларини давом эттириб, озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак ортилган яна 30 тонналик юк машинасини Ақтўбега жўнатди. Жетисай туман маслиҳати депутатлари ҳам 21 млн тенге ўтказди. Сайрам ва Ордабаси туманларидан ҳам ёрдам колонналари жўнаб кетди.

Мақтараал
Фото: Түркістан облысының әкімдігі

Бугунги кунда Туркистон вилоятининг 17 та туман ва шаҳарларида гуманитар ёрдами колоннасини ташкил этиш борасида қизғин ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркистонлик фуқаро 40 ёшида уч эгизак дунёга келтиргани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар