Туркистонлик яна бир битирувчи 45 та хорижий университетдан таклиф олди
TÜRKISTAN. Кazinform - Туркистонлик битирувчи Дамир Аюпов 45 та хорижий университетдан таклиф олди. Улар орасида АҚШ, Швейцария, Германия, Испания, Малайзия, Шотландия каби давлатлар бор.

Туркистон шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси Дамир Аюпов Миллий ягона тест синовларида 133 балл тўплади.
“Мактабда география, математика ва инглиз тилига катта эътибор берганман. Кейин менда IT соҳасини танлаш режаси бор эди. Бироқ, 11-синфда мен фикримни ўзгартирдим. Бундан афсусланмайман. Ҳозир бизнес йўналишини танлаяпман”, – дейди Дамир Аюпов.
Абитуриент ўқишга таклифнома жўнатган давлатлар қаторида Чехия Республикасининг Прага шаҳрини танлаган. У Чехияда ўқиш учун бир йил давомида тил ўрганишини айтди.
“Чет элда таълим уч йил давом этади. Яна бир йилдан кейин ўша давлат тилини ўрганаман. Мени стипендияси 2,5 миллион тенге бўлган университетлар ҳам таклиф қилишди. Лекин мен Европани хоҳлайман”, - дейди Дамир Аюпов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туркистонлик битирувчи Ислом Абдураҳмонов дунёнинг 6 гигант давлатида жойлашган 40 дан ортиқ олий таълим муассасаларидан таклиф олган эди. Яъни, ёш битирувчи БАА, АҚШ, Англия, Польша, Малайзия, Швейцария каби давлатларнинг жаҳонга машҳур олий таълим муассасаларининг грантини қўлга киритди.
Бироқ, у АҚШнинг Техас штати, Хьюстон шаҳридаги «North American University (NAU)»да ўқишни режалаштирмоқда.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев