Туркистонлик мактаб ўқувчиси дунёнинг 40 та университетида ўқишга таклиф этилди

Ислом Абдураҳмонов
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

TÜRKISTAN. Kazinform - Туркистон таълим ва инновациялар лицейи ўқувчиси Ислом Абдураҳмонов дунёнинг 40 та университетида грант асосида ўқишга таклиф этилди. У БАА, АҚШ, Англия, Польша, Малайзия, Швейцариядаги исталган университетда талаба бўлиши мумкин, дея хабар беради Kazinform агентлиги вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Ислом еттинчи синфдан бошлаб турли таълим мусобақаларида ғолиб бўлган. Айниқса, шахматга қизиқиб, шаҳар ва вилоят миқёсида ўтказилган турли мусобақаларда олтин ва бронза медалларини қўлга киритган.

– Саккизинчи синфда IT соҳасига қизиқа бошладим. Республика Hackathon мусобақасида, сўнгра фан олимпиадасида ғолиб чиқди. Тўққизинчи синфда мен жамоат ишларига аралашишга қарор қилдим. Eco Turkistan клуби аъзоси бўлдим ва у ерда бироз тажриба орттиргандан сўнг Кентауда ўзимнинг Green Team экоклубимни очдим, - дейди у.

Дунёнинг 40 та давлати университетлари орасидан Ислом Хьюстондаги (Техас, АҚШ) North American Universityни (NAU) танлади. Ўқишдан сўнг йигит ўз ватанига қайтиш ниятида.

Сўнгги хабарлар