13:57, 11 Июль 2022 | GMT +5
Туркистонда қурилган янги стадионга УЕФА халқаро тоифаси берилди
TURKISTAN. Kazinform – «Түркістан Арена» стадионида ўтказилган инспекция натижаларига кўра, мазкур спорт иншоотига УЕФАнинг II даражали халқаро тоифаси берилди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар берди.
Демак, Туркистондаги стадион қуйидаги тоифалар ўйинларини қабул қилиш ҳуқуқига эга:
17 ва 19 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Европа ва жаҳон чемпионатларининг саралаш ва финал босқичлари;
ёшлар терма жамоалари (21 ёшгача) ўртасидаги Европа ва жаҳон чемпионатларининг саралаш ва финал босқичлари;
аёллар жамоалари ўртасидаги Европа ва жаҳон чемпионатларининг саралаш ва финал босқичлари;
УЕФА Чемпионлар Лигаси, УЕФА Европа Лигаси, УЕФА Конференциялар Лигасининг 1, 2, 3-чи босқич саралаш ўйинлари.
Фото: gov.kz