Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида янги мактаб фойдаланишга топширилди

Түркістан облысы әкімінің баспасөз қызметі
Фото: Түркістан облысы әкімінің баспасөз қызметі

Туркистон вилояти Мақтаарал тумани Бирлик қишлоқ туманидаги 200 ўринга мўлжалланган №57 умумталим мактаби қурилиши якунланди, деб хабар беради Kazinform.

Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати хабарига кўра, туман қайта ташкил этилганидан сўнг 5 йил ичида 3 сменали мактаблар сонини қисқартириш ва мослаштирилган мактабларни тугатиш мақсадида 17 та янги мактаб биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Улар орасида 1200 ўринга мўлжалланган, 600 ўринга мўлжалланган, 300 ва 200 ўринга мўлжалланган мактаблар бор. Жорий йилда эса Мақтаарал туманида Еркинабад, Азамат, Оркениет ва Нурлижол аҳоли пунктларида 200 ўринли 4 та мактаб қурилиши бошланди.

Янги таълим муассасасининг қурилиш сифатини назорат қилиш учун махсус борган вилоят ҳокими Дархан Сатибалди таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш давом этишини таъкидлади. Пудратчи ва маҳаллий аҳоли билан учрашиб, қурилиш сифатига асосий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида янги мактаб фойдаланишга топширилди
Фото: Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати

“Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда таълимни ривожлантириш учун шароит яратиш, мактаблар етишмовчилигини бартараф этиш бўйича топшириқ берди. Далатимиз раҳбарининг топшириғини амалга ошириш мақсадида вилоятимизда ҳам тизимли ишлар амалга оширилди. Жорий йилда вилоятда давлат бюджети ҳисобидан 33 та мактаб қурилиши давом этмоқда. Улардан 20 таси жорий йилда, қолганлари 2024 йилда топширилади. Энди янги биноларда таълим-тарбияни жонлантириш, қишлоқ болаларининг таълим-тарбиясини яхшилаш керак”, - дейди Дархан Сатибалди.

Шу вақтгача фарзандлари қўшни қишлоққа ўқишга қатнаган қишлоқ аҳолиси янги таълим маскани очилишида кўрсатган ёрдами учун вилоят ва туман раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида янги мактаб фойдаланишга топширилди
Фото: Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати

Ўқувчиларнинг таълим сифатини ошириш ва ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Туркистон вилояти қурилиш бошқармаси буйруғи билан бюджетдан маблағлар кўриб чиқилиб, 2022 йил июнь ойидан қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Асосий пудратчи “Нури-Л-Жетисай” МЧЖ ҳисобланади.

Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида янги мактаб фойдаланишга топширилди
Фото: Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати

Янги мактабда ўқувчиларнинг сифатли билим олиши учун барча шароит яратилган. Бинода физика, кимё, информатика, технология кабинетлари, мультимедиа ва лингафон кабинетлари энг сўнгги замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Шунингдек, кутубхона, спорт зали ва ошхонаси мавжуд. Умуман олганда, бу ерда ўқувчилар турли спорт, бадиий ва ҳунармандчилик тўгаракларида қатнашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилоятида мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг махсус фармойиши билан “Қулай мактаб” пилот лойиҳаси доирасида 63 та мактаб қурилади. Мазкур лойиҳа асосида Мақтаарол туманида 5 та янги мактаб қурилиши режалаштирилган. Айни пайтда 1500 ўринли ва 600 ўринли 2 та мактаб қурилиши бошланган.

Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида янги мактаб фойдаланишга топширилди
Фото: Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати

 

Сўнгги хабарлар