Туризм соҳасида асосий капиталга қўшилган инвестициялар ҳажми икки баробар ошди

ASTANA. Kazinform - Жорий йил январь-май ойларида туризм соҳасида асосий капиталга қўшилган инвестициялар ҳажми ошди. Мазкур даврда бу кўрсаткич 271,2 млрд тенгени ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир. 2023 йилда инвестициялар ҳажми 130,1 млрд тенгени ташкил этган. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Инвестициялық жобаларды сүйемелдеу процесі автоматтандырылады
Фото: pexels.com

Туризм соҳасида асосий капиталга қўшилган сармоя миқдори 14 та йўналиш бўйича ҳисобланган. Буларга санъат, озиқ-овқат, кўнгилочар, дам олиш ва турар жой, транспорт, кутубхоналар, архивлар ва музейлар, ижара хизматлари, туризм бизнеси, спорт ва ҳордиқ чиқариш объектлари киради.

Маълум бўлишича, 9 та ҳудудда инвестициялар ҳажми ошган. Астана, Алмати шаҳрида, Шимолий Қозоғистон, Қизилўрда ва Қостанай вилоятларида бу кўрсаткич сезиларли даражада ошгани маълум бўлди.

Сўнгги хабарлар