Тунисда ўтказилган халқаро ихтиролар танловида қозоғистонлик ўқувчи бош совринни қўлга киритди

Алматы
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги

ASTANA. Kazinform – 22-28 март кунлари Туниснинг Маҳдия шаҳрида ўқувчилар ўртасида ўтказилган халқаро фан ва ихтиролар танловида 8-синф ўқувчи Қуттигалиева Адия кучли ўнталикка кирди ва Гран-прини қўлга киритди. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги хабар берди.

Маҳдия шаҳрида ўқувчилар ўртасида ўтказилган танлов «THE INTERNATIONAL FESTIVAL OF ENGINEERING SCIENCE AND TECHNOLOGY IN TUNISIA (I-FEST - 2024)» мавзусида бўлиб ўтди.

Мусобақада дунёнинг 50 та давлати қатнашди. Қозоғистон номидан Алмати шаҳри Науризбай туманидаги 176-мактаб-гимназиясининг 8-синф ўқувчиси Қуттигалиева Адия “Тик-Ток клипли фикрлаш тизимининг ўсмир болаларга салбий таъсири” мавзусида илмий лойиҳасини ҳимоя қилди.

Шунингдек, Адия дунёнинг 50 та давлатидан келган ёш ихтирочилар ўртасида энг яхши 10 нафар иштирокчи қаторидан жой олди ва ғолиб бўлди.

Мактаб жамоаси ва Алматидаги “Истеъдодлар маркази” ғолиб қизни аэропортда куй-қўшиқлар ва плакатлар билан тантанали кутиб олишмоқчи.

Сўнгги хабарлар