Трамп Хитой, Мексика ва Канада товарларига янги тарифлар жорий этишни режалаштирмоқда

ASTANА. Кazinform — АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social платформасида 20 январь, инаугурациянинг биринчи кунида Хитой, Мексика ва Канада товарларига янги тарифлар жорий этишни режалаштираётганини маълум қилди, деб ёзади BBC ахборот агентлиги.

Трамп
Коллаж: Kazinform/ Flikr/ whitehouse.gov/ Pexels

Трампнинг сўзларига кўра, Хитойдан келадиган товарларга 10 фоизлик қўшимча бож жорий этилади. Ушбу чора Хитой ҳукуматини синтетик опиоид фентанилнинг мамлакатдан ноқонуний экспортини тўхтатишга мажбур қилиш учун мўлжалланган.

Мексика ва Канададан келадиган товарларга эса 25% тариф қўшилади. Ушбу тарифлар мазкур давлатлар АҚШ чегараси орқали гиёҳванд моддалар ва ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатмагунча амал қилади.

Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси Трампнинг айбловларини асоссиз деб атади ва Хитой савдо урушига киришмоқчи эмаслигини айтди.

Аввалроқ Трамп сайловолди ташвиқоти чоғида Хитой ва Мексикадан импорт қилинадиган товарларга 100 фоизгача бож қўйиш масаласини кўриб чиқишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 15 минг трансгендер аскарни АҚШ армиясидан чиқариб юбориши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар