Тожикистонда Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтади

Хатлон вилояти маъмурий маркази – Бўхтар шаҳрида Қозоғистондан келган меҳмонлар делегацияси алоҳида илиқлик билан кутиб олинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ховарга таяниб.

Дни культуры Казахстана пройдут в Таджикистане
Фото: НИАТ «Ховар»

Бўхтар шаҳар Давлат байроғи майдонида Бўхтар шаҳар ҳокими Абдулмажид Мўминзода иштирокида йиғилиш маросими бўлиб ўтди.

Меҳмонлар нон-туз билан кутиб олинди, тожик халқининг миллий қўшиқ ва рақслари ижро этилди.

Қозоғистон делегацияси “Авасто” вилояти тарихий-ўлкашунослик музейига ташриф буюрди. Меҳмонлар режалаштирилган маданий дастурдан ҳам баҳраманд бўлишади.

21-23 август кунлари Бўхтар шаҳрида Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 22-23 август кунлари Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлиши ҳақида хабар берилган эди

 

Сўнгги хабарлар