“Тоза Қозоғистон” акциясида 1 миллиондан ортиқ киши иштирок этди

Таза Қазақстан» акциясына 1 000 000-нан астам адам қатысты
Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

ASTANA. Kazinform – “Тоза Қозоғистон” республика экологик акциясининг учинчи ҳафтаси якунланди.

ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, “Яшил ҳудуд” ҳафталиги доирасида мамлакат бўйлаб 330 минг тупдан ортиқ кўчат ўтқазилиб, 500 дан ортиқ боғ ва хиёбонлар ободонлаштирилди.

Давлат раҳбари Астанада кўнгиллилар, ёшлар ташкилотлари етакчилари, ижодий соҳа вакиллари ва илмий зиёлилар билан биргаликда дарахт кўчати ўтқазди. Жорий йилнинг 8-27 апрель кунлари “Тоза Қозоғистон” акцияси доирасида ҳудудларда 5 мингдан ортиқ тадбир ўтказилиб, унда 1 миллиондан ортиқ киши иштирок этди.

29 апрелдан 4 майга қадар кексалар, фахрийлар, меҳнат фаолияти давомида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг оилалари хонадонлари ҳудудини ободонлаштиришга қаратилган “Намунали авлод” ҳафталиги режалаштирилган.

Тадбирлар 29 апрель куни Жамбил вилоятида, 30 апрель куни Алматида, 1 май куни Ақтўбе вилоятида, 2 май куни Чимкентда, 3 май куни Қостанай вилоятида, 4 май куни Туркистон вилоятида ва бошқа вилоятларда ўтказилиши режалаштирилган. Акция доирасида ўтказилаётган барча тадбирларда ёшлар ресурс марказлари, ташкилотлар, кўнгиллилар жамиятлари фаол иштирок этмоқда.

Сўнгги хабарлар