Тошкентда автобуслардан фойдаланган йўловчилар сони 1 млндан ошди

TASHKENT. Kazinform - Автобусларда бир кунда 1 332 974 нафар йўловчи ташилиб, рекорд даражани қайд этган, деб хабар беради Kazinform агентлиги “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга таяниб.

Автобуслар
Фото: ЎзА

Маълум қилинишича,ўтган 2024 йил 15 январь куни автобусларда ташилган йўловчилар сони - 961 639 ни ташкил қилган эди.

Жорий йилнинг 13 январь куни эса ташилган йўловчилар сони - 1 332 974ни қайд этган.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизматининг хабарига кўра, йўловчи оқими ўткан йилнинг мос даврга нисбатан 38.6 %га ошган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аэротакси хизмати жорий этилиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар