14:41, 08 Май 2022 | GMT +5
Тошкентда 2022 йилги Осиё ўйинларини қолдириш ҳақида қарор қабул қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилги Осиё ўйинлари кейинга қолдирилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
10-25 сентябр кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтиши керак эди.
Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишида Ханчжоу Осиё ўйинларини бошқа муддатга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
«Глобал муаммоларга қарамай, Ханчжоудаги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси ўз вақтида ўйинларга жуда яхши тайёргарлик кўрди. Қарор пандемия ҳолати ва ўйин кўламини синчиклаб ўрганиб чиққандан кейин қабул қилинди. Осиё ўйинларининг номи ва эмблемаси ўзгаришсиз қолади», — дейилади Осиё Олимпия кенгаши баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой оммавий ахборот воситалари Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари кейинга қолдирилгани ҳақида хабар тарқатганди.
Муаллиф: Адилжан Умбет