Тоқаевнинг Хитойга ташрифи чоғида қандай ҳужжатлар имзоланди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ХIAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида 23 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида имзоланган ҳужжатлар:

1. Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси раҳбарларининг қўшма баёноти;

2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш бўйича меморандум;

3. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

4. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида саноатлаштириш ва сармоявий ҳамкорлик режаси;

5. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги битим;

6. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги битим;

7. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси ўртасида Қозоғистон Республикасидан Хитой Халқ Республикасига кунгабоқар, мақсари, соя ва зиғир шротини (кунжара) экспорт қилишда санитария ва фитосанитария талаблари тўғрисидаги баённома;

8. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси ўртасида Қозоғистон Республикасидан Хитой Халқ Республикасига экспорт қилинадиган ловия ва ясмиқ партияларига қўйиладиган назорат ва карантин талаблари тўғрисидаги баённома;

9. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Божхона бош бошқармаси ўртасида Қозоғистон Республикасидан Хитой Халқ Республикасига сув маҳсулотлари экспорти тўғрисидаги баённома;

10. Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида Қозоғистон ва Хитой ўртасида учинчи трансчегаравий темир йўл лойиҳасини биргаликда амалга оширишни дастлабки кўриб чиқиш бўйича ўзаро англашув меморандуми;

11. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида маданият марказларини ташкил этиш нияти тўғрисидаги меморандум;

12. Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида савдо-иқтисодий тадқиқотлар соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

13. Қозоғистон стандартлаштириш ва метрология институти ва Хитой Халқ Республикаси Стандартлаштириш бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

14. Қозоғистон Республикаси Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ва Хитой Халқ Республикаси Тяньцзинь шаҳри Халқ Ҳукумати ўртасида Қозоғистонда «Лу Бань устахонаси» ташкил этиш тўғрисидаги келишув;

15. Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри ва Хитой Халқ Республикасининг Сиань шаҳри ўртасида қардошлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;

16. Қозоғистон Республикасининг Шимолий Қозоғистон вилояти ва ХХР Шэньси провинцияси ўртасида биродарлик алоқаларини/муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;

17. Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети ва Сиань Шимоли-Ғарбий политехника университети ўртасида ҚазМУ қошида СШҒПУ филиалини очиш тўғрисидаги шартнома;

18. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Энергетика масалалари давлат бошқармаси ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

19. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Хитой миллий нефть-газ корпорацияси» ўртасида Қозоғистон-Хитой стратегик энергетика ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича асосли келишув;

20. Қозоғистон Республикаси Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитаси ва Хитой Халқ Республикаси Стандартлаштириш департаменти ўртасидаги меморандум;

21. «Хабар» агентлиги АЖ ва Хитой Медиа корпорацияси (CMG) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

22. Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети ва Хитой нефть университети ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисидаги битим;

23. С.Сейфуллин номидаги Қозоғистон қишлоқ хўжалиги университети ва Хитой Шимоли-Ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Тоқаев Хитойда давлат ташрифи билан борди. Қозоғистон ва Хитой раҳбарлари бугун музокара ўтказди.


Сўнгги хабарлар