17:58, 17 Май 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Си Цзиньпин музокара ўтказди
ХIAN. Каzinform – Бугун Пекинда Қозоғистон ва Хитой раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Си Цзиньпин музокара ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.
Қасим-Жомарт Тоқаев, аввало, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга уни давлат ташрифи билан таклиф қилгани ва ҳурмат билан кутиб олгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, уни Хитой Халқ Республикаси Раиси лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.
«Қозоғистон учун Хитой Халқ Республикасининг ўрни алоҳида. Ҳамкорлигимиз бузилмас дўстлик ва ўзаро ёрдамга асосланган. Икки томонлама муносабатларни жонлантиришдан мақсадимиз муштарак. Минтақавий ва халқаро хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдан мақсадимиз бир. Хитой билан абадий ва кенг қамровли стратегик шерикликни янада ривожлантириш биз учун жуда муҳим», - деди Давлат раҳбари.